locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Интер Майами\" Месси билан музокараларни давом эттирмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Интер Майами" Месси билан музокараларни давом эттирмоқда
Фото: Getty Images

“Интер Майами” ва Лионель Месси янги шартнома бўйича музокаралар ўтказишмоқда. Бу ҳақда журналист Гастон Эдул X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, 38 ёшли футболчи ва Майами клуби 2026 йил охиригача мўлжалланган битим борасида келишувга эришишга яқин. Леонинг амалдаги шартномаси 2025 йил декабргача мўлжалланган.

Футболчининг ўзи ҳам “Интер Майами”да қолишга қарор қилган ва шартномани узайтиришдан манфаатдор.

2025 йилда ҳужумчи Флорида клуби сафида 17 ўйин ўтказиб, 11 та гол урган ва 5 та голга ассистентлик қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг