locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер Майами» Либертадорес Кубогида иштирок этиш истагини билдирди

Ушбу турнирда аввал Мексика клублари ҳам қатнашган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Интер Майами» эгаси Хорхе Мас клубнинг Жанубий Америка футбол конфедерацияси (CONMEBOL) томонидан ўтказиладиган Либертадорес Кубоги мусобақасида қатнашиш ниятида эканлигини маълум қилди.

«Мен CONMEBOL ва унинг президенти Александро Домингес билан Либертадорес Кубогига қўшилиш имкониятлари ҳақида музокара ўтказдим. Мексика клублари аввал бу турнирда қатнашган, шунинг учун имконият мавжуд.

Мен Либертадорес Кубогида ўйнашни истардим ва бу ҳақда очиқ гапирдим, гапиришда давом этаман. MLSда ҳам бу мавзуда фикр билдирганман. Менимча, MLS чемпионлари бу имкониятга лойиқ. Бу Шимолий Америка ва Мексика клублари иштирокида футболни Америкада ривожлантиришнинг яхши йўли бўлади ва рақобат янада кучаяди», — деди Мас TyC Sports’га.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг