locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер Майами» Каземирони ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди

Томонлар ўртасидаги битим 2027 йилги мавсум якунгигача амал қилади. Шартномада уни 2029 йил июнигача узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Интер Майами» Каземирони ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди
photo: gettyimages

«Интер Майами» бразилиялик тажрибали яримҳимоячи Каземиро билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

MLS клуби беш карра UEFA Чемпионлар лигаси ғолибини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олди. Томонлар ўртасидаги битим 2027 йилги мавсум якунгигача амал қилади. Шартномада уни 2029 йил июнигача узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Клуб маълумотига кўра, Каземиро барча зарур виза ҳужжатлари расмийлаштирилгач, жамоа машғулотларига қўшилади.

Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» 33 ёшли футболчининг жамоани тарк этганини тасдиқлаганди. У 2025/26 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумида 34 та баҳсда майдонга тушиб, 9 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланган.

Маълумот учун, Каземиро фаолияти давомида «Сан-Паулу», «Реал», «Порту» ва «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилган. Айниқса, «Реал» сафида у Европа футболининг энг муваффақиятли яримҳимоячиларидан бири сифатида тарихга кирган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг