«Интер Майами» Де Паулни «Атлетико»дан тўлиқ сотиб олди
Трансфер қиймати 17 млн долларни ташкил қилган.
ФОТО: Getty images
"Интер Майами" клуби 31 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячи Родриго де Паулнинг шартномасида сотиб олиш опциясини фаоллаштирди. Бу ҳақда Transfer News Football телеграм канали ёзмоқда.
Де Пауль 2025 йилдан бери "Интер Майами"да ижара асосида ўйнамоқда. 2021 йилдан бери футболчи Мадриднинг "Атлетико" клубига тегишли. Манбаларнинг маълум қилишича, трансфер қиймати 17 млн долларни ташкил қилган.
МЛС клуби Де Паул билан 2029 йилги мавсум охиригача мўлжалланган, йилига 12 миллион доллар маош белгиланган битим имзолашга тайёр.
Родриго Де Пауль жорий мавсум МЛСда "Интер Майами" сафида 17 та ўйинда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи ҳисобида 1 гол ва 5 та голли узатма бор.
Розикжон Султонмуродов
Журналист