locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер Майами» Де Пауль билан келишувга эришди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Интер Майами» Де Пауль билан келишувга эришди
Фото: Getty Images

«Атлетико» ярим ҳимоячиси Родриго Де Пауль фаолиятини «Интер Майами»да давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби 31 ёшли аргентиналик футболчи бўйича Флорида клубининг таклифини қабул қилган. Клублар ўртасидаги келишув деярли якунланди.

Айни дамда де Пауль шартномасининг сўнгги деталлари муҳокама қилинмоқда. Шундан сўнг у 4 мавсумга мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Родриго де Пауль Аргентина терма жамоаси сафида бунгача жаҳон чемпионати ва икки бор Америка Кубогида зафар қучган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг