locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер Майами» ғалабали сериясини тўхтатди, Месси ва Де Пауль қайтди

Суарес яна гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Интер Майами» ғалабали сериясини тўхтатди, Месси ва Де Пауль қайтди
ФОТО: Getty images

АҚШ МЛС чемпионатининг 2026 йилги мавсуми доирасида «Интер Майами» ўз майдонида «Коламбус Крю» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 16-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес италиялик ярим ҳимоячи Янник Брайтнинг аниқ узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бироқ биринчи бўлим охиригача меҳмонлар мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. «Интер Майами»нинг ёзги трансфери, бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Эътиборлиси, бу унинг янги жамоа сафидаги илк расмий учрашуви эди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда «Интер Майами» яна олдинга чиқиб олди. Бу сафар америкалик ҳимоячи Ноа Аллен Луис Суареснинг голли узатмасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди.

Меҳмонлар эса учрашувнинг 85-дақиқасида жавоб қайтаришди. Яқиндагина жамоага қўшилган, аввал «Реал Сосьедад» шарафини ҳимоя қилган испаниялик ярим ҳимоячи Брайс Мендес аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди ва жамоасига бир очко келтирди.

Мазкур баҳсда Аргентина терма жамоаси юлдузлари Лионель Месси ва Родриго Де Пауль ҳам майдонга қайтишди. Икки футболчи Жаҳон чемпионатидан кейинги режалаштирилган дам олиш сабабли бир нечта ўйинни ўтказиб юборган эди.

Ушбу дуранг натижасида «Интер Майами»нинг МЛСдаги кетма-кет олти ғалабадан иборат серияси якунланди. Жамоа 18 та ўйиндан кейин 38 очко жамғариб, Шарқий конференцияда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Коламбус Крю» эса 18 очко билан 11-поғонадан жой олган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг