locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Интер” “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Кёртис Жонс трансферига яқин турибди

Томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга яқинлашмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Италиянинг “Интер” клуби “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Кёртис Жонсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. 25 ёшли англиялик футболчи Милан клубига ўтишга розилик билдирган ва томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга яқинлашмоқда.

Манбага кўра, Жонс “Интер”га ўтишга ёзги трансфер ойнаси очилишидан аввалроқ розилик берган. Клублар ўртасидаги музокаралар осон кечмаётган бўлса-да, трансферни амалга ошириш устида ишлаётган воситачилар “Ливерпуль” якунда келишувга розилик беришга ишонмоқда.

“Интер” футболчини қўлга киритиш борасида жиддий ҳаракат қилмоқда ва яқин вақт ичида “Ливерпуль”га янги таклиф юборишни режалаштирган. Шу билан бирга, Милан клуби Жонснинг шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб олган. Трансфер қиймати бонусларни ҳисобга олмаганда тахминан 30 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Маълумот учун, Кёртис Жонс “Ливерпуль” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолиятининг асосий қисмини мерсисайдликлар сафида ўтказиб келган. Агар томонлар якуний келишувга эришса, англиялик ярим ҳимоячи фаолиятини илк бор Англиядан ташқарида давом эттиради.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг