«Интер» Лаутаро Мартинеснинг трансфер нархини оширди
Transfermarkt портали аргентиналик ҳужумчининг бозор қийматини 85 миллион еврога баҳолаган.
ФОТО: Getty images
«Интер» клуби ўз сардори Лаутаро Мартинес бўйича трансфер талабларини қайта кўриб чиқди.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, клуб раҳбарияти энди 28 ёшли аргентиналик ҳужумчи учун камида 120 миллион евро талаб қилишни режалаштирмоқда.
Манбага кўра, бундай қарорга Лаутаронинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли ўйини сабаб бўлган. Форвард Аргентина терма жамоасининг финалга чиқишига катта ҳисса қўшди. У чорак финалда Швейцария ва ярим финалда Англияга қарши баҳсларда захирадан майдонга тушиб, ҳар икки учрашувда ҳам гол урди.
Сўнгги вақтларда Лаутаро Мартинесга «Барселона» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Transfermarkt портали аргентиналик ҳужумчининг бозор қийматини 85 миллион еврога баҳолаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист