locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Интер” Лаутаро Мартинес нега “Барселона”га ўтмаганини тушунтирди

Aргентиналик ҳужумчининг ўзи каталонияликлар билан алоқа қилиш ёки музокара олиб боришни истамаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Интер” президенти Жузеппе Маротта Лаутаро Мартинеснинг ёзги трансфер ойнасида “Барселона”га ўтмаганига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, аргентиналик ҳужумчининг ўзи каталонияликлар билан алоқа қилиш ёки музокара олиб боришни истамаган.

Маротта трансфернинг клублар даражасида ҳам амалга ошиши деярли имконсиз бўлганини таъкидлади. “Интер” Лаутарони жамоанинг асосий футболчиларидан бири деб ҳисоблайди ва совринлар учун курашишда унга таянишни давом эттирмоқчи.

“Аввало, унинг муносабати намунали бўлди. У “Барселона” билан музокара қилишдан бош тортиб, клубга қанчалик боғланганини кўрсатди”, — дея Мароттанинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo. “Интер” президенти аввалроқ ҳам Лаутарони сотиш масаласи умуман муҳокама қилинмаслигини айтган эди.

Маълумот учун, 29 ёшли Лаутаро Мартинес жорий мавсум барча мусобақаларда “Интер” сафида 4 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг