«Интер» Кёртис Жонсни асосий трансфер мақсади сифатида белгилади
Миланнинг «Интер» клуби «Ливерпуль» марказий ярим ҳимоячиси Кёртис Жонсни ёзги трансфер ойнасининг устувор мақсадларидан бири сифатида белгилади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, «Интер» 25 ёшли англиялик футболчининг трансфери учун тахминан 35 миллион евро тўлашга умид қилмоқда. Бироқ ҳозирча «Ливерпуль» билан ҳеч қандай келишувга эришилмаган.
Италия клуби аввал Давиде Фраттезини сотишни режалаштирмоқда. Шунингдек, «Интер» Жонс трансфери бўйича фаол ҳаракатларни бошлаши кутилмоқда. Шу сабабли англиялик ярим ҳимоячининг трансфери Фраттезининг келажагига ҳам боғлиқ бўлиб турибди.
Кёртис Жонс 2025/26 йилги мавсумда «Ливерпуль» сафида барча мусобақаларда 49 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Ҳозирча футболчининг «Интер»га ўтиши бўйича расмий келишув мавжуд эмас.