locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» Кёртис Жонс учун «Ливерпуль»га 30 миллион евро таклиф қилади

Милан клуби яқин кунларда 25 ёшли англиялик футболчи учун 30 миллион евролик расмий таклиф юборишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Италиянинг «Интер» клуби «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Кёртис Жонс трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда. La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, Милан клуби яқин кунларда 25 ёшли англиялик футболчи учун 30 миллион евролик расмий таклиф юборишни режалаштирмоқда.

Жонс «Интер»нинг ёзги трансфер ойнасдаги асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Милан клуби ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун айнан «Ливерпуль» тарбияланувчисини устувор номзод сифатида белгилаган.

«Ливерпуль» аввалроқ ўз футболчиси учун тахминан 40 миллион евро талаб қилган. Жонснинг ўзи эса фаолиятини Италияда давом эттиришга жиддий қизиқиш билдираётгани ва «Интер»га ўтиш учун олдиндан розилик бергани айтилмоқда.

Маълумот учун, Кёртис Жонснинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўртасигача мўлжалланган. Шу сабаб «Интер» трансферни ёзги ойнада якунлаш учун мерсисайдликлар билан келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг