“Интер” Кристиан Ромеро трансфери бўйича силжишга эриша олмаяпти
Миланнинг “Интер” клуби “Тоттенҳэм” марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда. Манбага кўра, томонлар трансфернинг асосий шартларини оғзаки равишда келишиб олган, бироқ битимни якунлаш учун айрим тўсиқлар ҳануз бартараф этилмаган.
“Интер” янги футболчини рўйхатдан ўтказишдан аввал амалдаги таркибидаги айрим ўйинчилар билан хайрлашиши керак. Бенжамен Павар, Кристиан Асллани ва Давиде Фраттезининг келажаги бўйича масала ҳал этилмагани сабабли Ромеро трансфери ҳозирча музлатиб қўйилган. Сўнгги кунларда вазият ижобий томонга ўзгармаган.
Шу билан бирга, аргентиналик ҳимоячи учун курашга Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳам қўшилган. Испания жамоаси 28 ёшли “Тоттенҳэм” сардорини трансфер қилиш бўйича иш олиб бормоқда ва “Интер”даги кечикишдан фойдаланишга уриниши мумкин.