«Интер» Кристиан Киву билан шартномасини узайтиради
Қайд этилишича, янги шартнома 2028 йил ёзигача амал қилади.
ФОТО: Getty images
“Интер” клуби бош мураббий Кристиан Киву билан шартномани узайтиришга яқин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, мутахассис клуб билан янги узоқ муддатли битим имзолайди. Расмий эълон май ойи якунига қадар берилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, янги шартнома 2028 йил ёзигача амал қилади. Шунингдек, келишувда 2029 йилгача узайтириш имкони ҳам назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, румин мутахассиси жорий мавсум арафасида «Интер»ни қабул қилиб олган ва илк йилнинг ўзидаёқ жамоа билан мамлакат чемпионлиги ҳамда Кубогини қўлга киритди.
Киву футболчилик фаолияти давомида ҳам «Интер» шарафини ҳимоя қилган. Мураббий сифатида у клубнинг барча ёшлар жамоаларида ишлаб чиққан.
Розикжон Султонмуродов
Журналист