locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» Киву билан шартномани узайтиришга яқин

Руминиялик мутахассис билан амалдаги шартнома 2027-йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Интер» Киву билан шартномани узайтиришга яқин
ФОТО: Getty images

“Интер” мураббийи Кристиан Киву билан шартномани узайтириш якуний босқичда турибди. Охирги тафсилотларгина қолди ва мавсум сўнгида шартнома имзоланиши кутилаяпти. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Янги шартнома 2028-йилгача амал қилади, маош йилига 4 млн еврога тенг бўлади. Шунингдек, бонуслар ва 2029-йилгача узайтириш опциони мавжуд.

Кеча, 3-май куни “Интер” А Сериянинг 35-тур учрашувида “Парма”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 21-марта Италия чемпиони бўлди. Миланликлар устози Кристиан Киву катталар даражасидаги илк совринини қўлга киритди, бунгача у клубнинг ёшлар жамоаси билан скудеттони ютган эди.

Кристиан Киву “Интер” бош мураббийи этиб 2025-йил июн ойида тайинланган. Руминиялик мутахассис билан амалдаги шартнома 2027-йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

“Интер” А Сериянинг 35 та ўйинида 82 очко тўплади. Чемпионат тугашига уч тур қолганида иккинчи ўриндаги “Наполи” билан орадағы фарқ 12 очкони ташкил этмоқда. Бундан ташқари, жамоани 13-май куни Италия Кубоги финалида “Лацио”га қарши ўйин кутмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг