«Интер» Карлос Аугусто билан шартномани узайтиришга яқин
Италиянинг «Интер» клуби бразилиялик ҳимоячи Карлос Аугусто билан янги шартнома имзолаш борасидаги музокараларда сезиларли ютуққа эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, Милан клуби 27 ёшли футболчи билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Томонлар ўртасидаги музокаралар ижобий кечмоқда ва «Интер» жорий йил якунига қадар ҳимоячи билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Аугустонинг клуб билан амалдаги келишуви 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Шунга қарамай, «Интер» раҳбарияти футболчининг жамоадаги келажагини узоқ муддатга кафолатлаш мақсадида шартнома муддатини узайтиришга интилмоқда.
Маълумот учун, Карлос Аугусто жорий мавсум барча мусобақаларда 4 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали бразилиялик ҳимоячининг трансфер қийматини 23 миллион еврога баҳоламоқда.