locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» Италия Кубогини 10-марта қўлга киритди

Мамлакатда бундан кўпроқ совринга эга бўлган фақат бир клуб бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Интер» Италия Кубогини 10-марта қўлга киритди
ФОТО: Getty images

Миланнинг «Интер» жамоаси Италия Кубоги 2025/2026 мавсуми финалида римлик «Лацио»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа “неррадзурри” миллий кубокни 10-марта қўлга киритди ва бу турнир тарихидаги иккинчи энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақадаги ғолибликлар сони бўйича рекорд Туриннинг «Ювентус» клубига тегишли бўлиб, унинг ҳисобида 15 та титул мавжуд.

Аввалроқ «Интер» ушбу совринни 1938/1939, 1977/1978, 1981/1982, 2004/2005, 2005/2006, 2009/2010, 2010/2011, 2021/2022 ва 2022/2023 мавсумларида қўлга киритган.

Жорий Кубок Италияси 1/2 финалида миланлик «Интер» «Комо»ни умумий ҳисобда 3:2 билан енгган бўлса, римлик «Лацио» Бергамонинг «Аталанта» жамоасини пенальтилар сериясида (3:3, 2:1) мағлуб этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг