«Интер» Гонсалес борасида «Ювентус» билан музокарага киришди
Фото: Getty Images
"Ювентус" вингери Николас Гонсалес Миланнинг "Интер" клубига ўтиши мумкин, дея хабар беради журанлист ва инсайдер Жанлука Ди Марцио.
Манбага кўра, 27 ёшли футболчи "бьянконерилар" раҳбариятининг янги мавсум учун режаларига тўғри келмайди, шунинг учун туринликлар таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Футболчи аллақачон “Интер”нинг шорт-листидан ўрин олган ва томонлар музокараларни бошлаб юборишган. Аргентиналик футболчининг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
Transfermarkt портали футболчининг нархини 24 млн еврога баҳоламоқда, унинг "Ювентус" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
Баҳром Бобонов
Редактор