«Интер» Эстигор билан шартнома имзоламоқчи
Бу ҳақда La Repubblica хабар бермоқда.
ФОТО: Getty images
Миланнинг «Интер» клуби «Женоа» ва Норвегия терма жамоаси ҳимоячиси Лео Эстигор билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда La Repubblica хабар бермоқда.
«Нерадзуррилар»нинг норвегиялик футболчига бўлган қизиқишига унинг амплуадоши Стефан де Врейнинг клуб билан шартномасини узайтирмаслиги ва шу ёзда жамоани тарк этиши эҳтимоли сабаб бўлмоқда.
Таъкидланишича, Эстигор «Интер» учун ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларидан бири ҳисобланади.
Лео Эстигор катталар даражасида аввалроқ «Хоффенхайм», «Ренн», «Наполи» ва бир қатор бошқа жамоалар сафида тўп сурган.
У 2022 йилда «Женоа»да ижара асосида ўйнаган, 2025 йил ёзида «грифонлар» томонидан қайта ижарага олинган ва январда генуяликлар билан тўлақонли шартнома имзолаган.