\"Интер\" ярим финалда!
Европа чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувларининг навбатдагиси бўлиб ўтди. Унда “Интер Милан” ўз майдонида “Бавария Мюнхен”ни қабул қилди.

Дастлабки ўйинда сафарда 1:2 ҳисобида ғалаба қозонган италияликлар, бу сафар ҳам натижа учун ўйнай олишди ва ярим финал чиптасини нақд қилишди.
Учрашувнинг 52 дақиқасида ниҳоят Харри Кейн гол уриб, немис клубини олдинга олиб чиқди.

Орадан 6 дақиқа ўтгандан кейин “Интер”нинг 9 рақамли футболчиси Мартинез ҳисобни тенглаштирди.

61 дақиқага келиб, мезбонлар ҳисобда олдинга ўтиб олди. Павар гол муаллифига айланди. 76 дақиқада меҳмонлар футболчиси Даер баҳсдаги сўнгги голни урди ва жамоалар 2:2 кўринишидаги жанговар дуррангни расмийлаштирди. Ушбу натижадан сўнг, италияликлар ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.