locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Интер” Димарко билан шартномани 2028 йилгача узайтирди

Клуб раҳбарияти энди ҳимоячи билан янада узоқ муддатли келишув имзолашни устувор вазифалардан бири сифатида кўрмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Интер” ҳимоячи Федерико Димарконинг шартномасидаги узайтириш бандини фаоллаштирди. Натижада 28 ёшли италиялик футболчининг амалдаги келишуви 2028 йил 30 июнгача узайтирилди. Бу ҳақда Goal хабар берди.

Мадридда “Интер”нинг янги спорт директори Дарио Баччин ва Димарконинг агенти Артуро Каналес ўртасида учрашув ҳам бўлиб ўтган. Томонлар футболчининг клубдаги келажаги ва янги узоқ муддатли шартнома бўйича режаларни муҳокама қилган.

Димарко аввалроқ бутун фаолиятини “Интер”да ўтказишни исташини очиқ айтган. Шу билан бирга, футболчи муваффақиятли мавсумдан сўнг шартнома шартлари яхшиланишини кутмоқда. Клуб эса маошни кескин оширишдан кўра индивидуал ва жамоавий бонусларни кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Федерико Димарко “Интер” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумдаги муваффақиятли ўйинлари учун А Сериянинг энг яхши футболчиси деб топилган. Клуб раҳбарияти энди ҳимоячи билан янада узоқ муддатли келишув имзолашни устувор вазифалардан бири сифатида кўрмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг