locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» «Барселона»га сотилиши мумкин бўлган Бастонига нарх қўйди

Каталонияликлар миланликларнинг ушбу молиявий талабларидан хабардор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Интер» клуби марказий ҳимоячи Алессандро Бастонини трансферга қўйиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканини маълум қилди. Миланликлар сафида фақат ҳужумчилар Лаутаро Мартинес ва Франческо Пио Эспозито дахлсиз мақомига эга, қолган футболчилар эса муносиб таклифлар келиб тушган тақдирда жамоани тарк этишлари мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Милан клуби Бастонининг трансфери бўйича камида 70 миллион евро миқдоридаги таклифларни муҳокама қилишга тайёр. 26 ёшли футболчига қизиқиш билдираётган «Барселона» клуби «Интер»нинг ушбу молиявий талабларидан хабардор.

Каталонияликлар 70 миллион евро миқдоридаги товон пулини юқори деб ҳисобласалар-да, ушбу суммани камайтириш имкониятлари мавжудлигига ишонч билдирмоқдалар. Хусусан, трансфер қийматини пасайтириш мақсадида «Барселона» таркибидаги футболчилардан бирини битимга киритиш варианти кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, Бастонининг «Интер»дан кетиш истаги ва унинг шахсий молиявий шартлари музокаралар жараёнида ҳал қилувчи омиллардан бири бўлиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг