locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» «Барселона» юлдузи Араухога кўз тикмоқда

Бастони билан алмашув варианти кўриб чиқилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Миланнинг «Интер» клуби «Барселона»нинг 27 ёшли уругвайлик марказий ҳимоячиси Роналд Араухонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

«Нерадзуррилар» каталонияликлар радарига тушган Алессандро Бастони бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланадиган бўлса, Араухо трансфери кўриб чиқилиши мумкин. Бундай вазиятда «Интер» қўшимча пул компенсацияси эвазига футболчиларни ўзаро алмашишни таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Айни дамда Араухо бўйича расмий музокаралар бошлангани йўқ, бироқ Милан клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини фаол ўрганмоқда. Бундан ташқари, «Интер» таркибни кучайтириш учун яна бир потенциал номзод — Лука Вушковични ҳам кузатиб бормоқда. Вушкович — Хорватиялик марказий ҳимоячи бўлиб, ҳуқуқий жиҳатдан Англиянинг «Тоттенҳем» клубига тегишли ва 2026 йилнинг 30 июнига қадар ижара асосида Германиянинг «Гамбург» жамоасида тўп сурмоқда.

Маълумот учун, Роналд Араухо жорий мавсумда «Барселона» сафида барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг