«Интер» Араухони ўз сафига қўшиб олмоқчи
Ҳозирча Араухо бўйича расмий музокаралар ўтказилмаган.
ФОТО: Getty images
“Интер” клуби “Барселона” ҳимоячиси Роналд Араухога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.
Манбага кўра, “нерадзурри” каталонияликлар қизиқиш билдирган Алессандро Бастони бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланса, Араухони трансфер қилиш вариантини кўриб чиқади. Бундай ҳолатда миланликлар алмашинув таклиф қилиб, унга қўшимча пул ҳам қўшишга тайёр.
Ҳозирча Араухо бўйича расмий музокаралар ўтказилмаган, бироқ “Интер” ҳимоя чизиғини кучайтириш имкониятларини фаол ўрганмоқда.
Жорий мавсумда Араухо “Барселона” сафида 37 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист