«Интер» Аканжини сотиб олишга қарор қилган
Миланликлар футболчини 15 миллион евро эвазига сотиб олиш бандини фаоллаштиришни режалаштирган.
ФОТО: Getty images
"Интер" раҳбарияти "Манчестер Сити"дан ҳимоячи Мануэль Аканжини тўлиқ сотиб олиш ниятида. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манба маълумотларига кўра, италияликлар 30 ёшли швейцариялик футболчининг ўйинидан мамнун ва уни тўлиқ сотиб олишга шубҳа қилмаяпти.
Қайд этилишича, миланликлар футболчини 15 миллион евро эвазига сотиб олиш бандини фаоллаштиришни режалаштирган. Жорий мавсумда ҳимоячи "нерадзуррилар" сафида ижара асосида тўп тепмоқда.
Мануэль клуб сафида барча мусобақаларда жами 25 та ўйинда майдонга тушди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист