«Интер» Акайнжини «Ман Сити»дан тўлиқ сотиб олади — Романо
Швейцариялик футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty Images
«Интер» клуби марказий ҳимоячи Мануэл Акайнжини «Манчестер Сити»дан 15 миллион евро эвазига сотиб олади. Барча расмийлаштириш ишлари май ойида якунланади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Швейцариялик футболчи жорий мавсум аввалида «нерадзурриллар» сафига ижара асосида ўтган эди. Ушбу давр мобайнида ҳимоячи барча турнирлар доирасида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифига айланди.
Футболчининг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали берган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 18 миллион евроми ташкил этади.
Насрулло Каримов
Журналист