locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Инфантино: «Жаҳон чемпионатининг иқтисодий таъсири 80 млрд долларни ташкил этади»

FIFA президенти Жаҳон иқтисодий форумида нутқ сўзлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

FIFA президенти Жанни Инфантино Швейцариянинг Давос шаҳрида ўтказилган Жаҳон иқтисодий форумида нутқ сўзлади. Ушбу тадбир халқаро геосиёсатдаги макротрендларни муҳокама қилиш учун сиёсат ва иқтисодиётнинг етакчи вакилларини бир жойга жамлайди.

«Жаҳон чемпионатининг иқтисодий таъсири тахминан 80 млрд долларни ташкил этади. Бу FIFA томонидан эмас, балки Жаҳон савдо ташкилоти томонидан баҳоланган. Гап 825 мингта тўлиқ бандликдаги иш ўрни ва 20 млрд доллардан ортиқ иш ҳақи ҳақида бормоқда. Бу АҚШ, Канада ва Мексика каби мезбон уч давлатга улкан таъсир кўрсатади. Ўша пайтда Мексика ва АҚШ ўртасида девор қуриш масаласи муҳокама қилинаётган бўлса-да, айнан шу уч давлат биргаликда Жаҳон чемпионатига ариза топширган. Шунингга қарамай, улар мусобақани ўтказиш йўлида бирга ишлашди. Бу эса тўп ва ушбу совриннинг сеҳрини кўрсатади», — деди Инфантино.

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг