locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Инфантино Трампга ЖЧ-2026 ўйинларига 10 та чипта совға қилди

Ҳужжатларда қайд этилишича, Трамп 370 минг доллардан ортиқ суммадаги совғалар олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Инфантино Трампга ЖЧ-2026 ўйинларига 10 та чипта совға қилди
ФОТО: Getty images

АҚШ президенти Дональд Трамп йиллик молиявий ҳисоботини эълон қилди, унга кўра ФИФА президенти Жанни Инфантино унга 2026 йилги жаҳон чемпионати ўйинларига 10 та чипта совға қилган. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.

Ҳужжатларда қайд этилишича, Трамп 370 минг доллардан ортиқ суммадаги совғалар олган. Асосий қисмини спорт тадбирларига чипталар ташкил этган. Улар орасида — 15 минг долларлик ЖЧ-2026 ўйинларига 10 та чипта, 50 минг долларлик Супербоулга 10 та чипта, шунингдек, бошқа спорт тадбирларига чипталар мавжуд.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Турнир финали Нью-Йоркдаги "Метлайф Стэдиум" аренасида бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг