Инфантино Трамп маъмуриятидан ёрдам сўрамоқчи
FIFA президенти Жанни Инфантино ташкилот раҳбари лавозимини сақлаб қолиш учун АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятидан сиёсий ёрдам олишга уринишмоқда.
Журналист Саймон Стоуннинг хабар беришича, Инфантино бугун Трамп маъмурияти вакиллари билан телефон орқали мулоқот қилади. Суҳбат давомида у 2027 йилда бўлиб ўтадиган FIFA президенти сайловида ўз номзодини қўллаб-қувватлашни сўраши кутилмоқда.
Аввалроқ Уэльс футбол ассоциацияси Инфантинонинг навбатдаги сайловдаги номзодини қўллаб-қувватлашдан воз кечган эди. Англия футбол ассоциацияси ҳам шундай қарор қабул қилиши мумкинлиги айтилмоқда. Бунинг сабаби FIFAнинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга бериш режаси бўлган.
Кучли қаршилик ва бойкот таҳдидларидан сўнг Инфантино бахсли лойиҳани бекор қилишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, FIFA раҳбарига нисбатан босим пасайгани йўқ.