locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Инфантино Тошкентга етиб келди

FIFA президенти CAFA финалида иштирок этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Инфантино Тошкентга етиб келди
Photo: UFA

«Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифига кўра, FIFA Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга оид лойиҳаларни муҳокама қилиш, Миллий футбол маркази билан яқиндан танишиш ҳамда “CAFA Nations Cup 2025” мусобақасининг финал учрашувини стадиондан кузатиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

FIFA делегациясини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, MOQ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва бошқа расмийлар кутиб олишди», – деб ёзилади ЎФА хабарда.

Маълумот ўрнида, CAFA финалида Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий жамоалари ўзаро беллашади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг