locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Инфантино лавозимини сақлаб қолиш учун Трамп маъмуриятидан ёрдам сўрамоқчи

Жанни Инфантино 2016-йилнинг февралидан бери ФИФА президенти лавозимида ишлаб келмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилот раҳбари лавозимини сақлаб қолиш мақсадида АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидан ёрдам олишга уринишмоқда. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

Манбага кўра, Инфантино АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан учрашиб, футбол Америка учун "юмшоқ куч" воситасига айланиши мумкинлигини муҳокама қилмоқчи.

Аввалроқ ФИФА Жаҳон чемпионати ва бошқа мусобақаларнинг тижорий ҳуқуқларини бошқариш учун FIFA Forward Enterprises номли янги тузилма ташкил этишни режалаштирганди. Бироқ ушбу лойиҳа УЕФА, КОНКАКАФ ва Осиё Футбол Конфедерациясининг кескин қаршилигига учради.

Жанни Инфантино 2016-йилнинг февралидан бери ФИФА президенти лавозимида ишлаб келмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг