Инфантино КЖЧ иштирокчилари сонини ошириш ва турнир даврийлиги тезлаштириш ташаббуси билан чиқди — манба
ФИФА президенти Жанни Инфантино клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини кўпайтириш, шунингдек, турнирни ўтказиш даврийлигини тезлаштириш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Инфантинонинг мазкур режаларига қарши чиқмоқда. Ташкилот клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини кенгайтириш, хусусан, иштирокчи жамоалар сонини ошириш ёки мусобақани ҳар икки йилда бир марта ўтказиш бўйича ҳар қандай уринишларни блоклаш ниятида. УЕФА вакиллари турнирда Европа клублари сонининг ортишига нисбатан ўз норозиликларини билдириб ўтишган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги турнирда 12 та Европа клуби иштирок этган бўлиб, финал учрашувида «Челси» клуби «ПСЖ» устидан 3:0 ҳисобига ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритган эди.