locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Инфантино Испания терма жамоасига чемпионлик узукларини совға қилди

Маълумотларга кўра, жами 2026 та узук тайёрланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Инфантино Испания терма жамоасига чемпионлик узукларини совға қилди
ФОТО: Getty images

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Испания терма жамоасига махсус хотира узукларини топширди. Бу ҳақда Инфантино ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Чемпионлик узуклари Америка спортидаги, хусусан NFL ғолибларига бериладиган Super Bowl чемпионлик узуклари анъанаси асосида ишлаб чиқилган.

Маълумотларга кўра, жами 2026 та узук тайёрланган. Шундан 30 таси Испания терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штабига тақдим этилган. Қолган 1996 таси эса расмий лицензияланган маҳсулот сифатида сотувга чиқарилади.

Узуклар олтиндан ясалган бўлиб, олмос ва сапфир тошлари билан безатилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг