locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Инеста мураббийлик фаолиятини бошлади

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Инеста мураббийлик фаолиятини бошлади
ФОТО: Getty images

“Барселона”нинг афсонавий собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Инеста мураббийлик фаолиятини бошлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Инеста БААнинг “Галф Юнайтед” клуби билан келишувга эришган.

Томонлар шартноманинг асосий шартлари бўйича аллақачон келишиб олган ва расмий эълон учун фақат якуний расмийчиликларни якунлаш ҳамда зарур ҳужжатларни имзолаш қолган.

Ушбу жамоа БААнинг иккинчи дивизионида иштирок этади. “Галф Юнайтед” 2019 йили ташкил этилган бўлиб, бир неча йил ичида жамоа БААнинг учинчи дивизионидан мамлакатдаги иккинчи даражали биринчи дивизионга кўтарилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг