locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Иммобиле ва Бернардерски \"Болонья\"га ўтади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Иммобиле ва Бернардерски "Болонья"га ўтади
Фото: Getty Images

Чиро Иммобиле ва Федерико Бернардески "Болонья"га ўтади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Таъкидланишича, Иммобиле "Бешиктош" билан 2026 йилгача мўлжалланган шартномасини бекор қилди ва "Болонья" билан 1+1 шартнома имзолайди. Бернардески “Торонто”ни эркин агент сифатида тарк этиб, А Серия клубига келиб қўшилади.

Иммобиле 207 та гол билан "Лацио" тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб, 2024 йилда Рим клубини тарк этган. 2024/25 йилги мавсумда Чиро Туркия чемпионатида 15 та гол уриб, "Бешиктош"нинг энг яхши тўпурари бўлди.

Бернардески 2025 йилда МЛСда “Торонто” таркибида 15 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг