Имaнoл Алгуасил «Ал Шабаб» бош мураббийлигидан озод этилди
Мураббий Имaнoл Алгуасил Саудия Арабистонининг «Ал Шабаб» клубидаги лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Ahli Central хабар бермоқда.
Мутахассис ушбу жамоани 2025 йилнинг июл ойида қабул қилиб олган эди. Унинг истеъфоси «оқ шерлар»нинг сўнгги вақтлардаги муваффақиятсиз натижалари фонида юз берди — «Ал Ахли»дан қабул қилинган 2:5 ҳисобидаги мағлубият ушбу қарорнинг қабул қилинишида ҳал қилувчи нуқта бўлди. Айни дамда «Ал Шабаб» Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Имaнoл Алгуасил 2018 йилдан буён «Реал Соседад»нинг асосий жамоасида фаолият юритган. Унгача эса клуб академиясида мураббийлик қилган, футболчи сифатида эса 1989 йилдан 1998 йилга қадар «оқ-кўклар» сафида 113 та ўйин ўтказган.
Басклар юрти вакили қўл остида «Реал Соседад» 2019/2020 йилги мавсумда Испания Кубогида ғолиб чиққан эди.