locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ильёс Зейтуллаев: Дарвозабонимизнинг хатосидан кейин биз тўхтаб қолдик

Бунёдкор бош мураббийи ОКМК билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ильёс Зейтуллаев: Дарвозабонимизнинг хатосидан кейин биз тўхтаб қолдик
photo: Bunyodkor FK

Суперлигaнинг 22-тури доирасида ОКМК - "Бунёдкор" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ильёс Зейтуллаев ўз фикрларини билдирди.

"Бундай ўйинлар ғалабалардан кўра кўпроқ дарс беради. Баъзида ишлар яхши кетаётгандай тўйилади, лекин айнан шундай учрашувлар бизни ўйлашга, ривожланишга ундайди.

Ҳисоб 2:1 бўлган пайтда биз ўйнаяпгандик, ҳатто бундай оғир майдонда ҳам ҳаракат қилдик. Йигитларга осон бўлмади. Биринчи бўлимда нимадир қилишга ҳаракат қилдик. Дарвозабонимиз хатосидан кейин биз тўхтаб қолдик. Ҳа, бундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради.

Бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги керак. Бугун таркибда кўплаб ёш футболчилар майдонга тушди. ОКМК жамоасида ҳам бир ҳафта аввал "Сўғдиёна"га қарши ўйинда шундай вазият кузатилганди. Бу футбол",-деди мутахассис.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг