locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илёс Қурбонов — «Металлург» бош мураббийи

Аввалроқ, жамоамиз устози Илҳом Мўминжонов истеъфога чиққанини ҳақида хабар берган эдик.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илёс Қурбонов — «Металлург» бош мураббийи
photo: Metallurg FK

Аввалроқ, «Металлург» жамоаси устози Илҳом Мўминжонов истеъфога чиққанини ҳақида хабар берган эдик.

«Клуб раҳбарияти жамоа бош мураббийи лавозимига бунгача мураббийлар штабида ишлаб келаётган тажрибали мутахассис Илёс Қурбоновни тайинлашга қарор қилди.

Илёс Қурбонов 1979-йил 17-март куни таваллуд топган. Футболчи сифатида ҳам жамоамиз таркибидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар қалбидан ўрин эгаллаган Қурбонов, 2015-йилда бутсаларни михга илгач, мураббийлик фаолиятини ҳам айнан Бекободда бошлаган. Аввалига ёшлар жамоасида мураббий ва бош мураббий вазифасида ишлаган мутахассис асосий жамоа учун янги иқтидорларни етиштириб беришда фаол иштирок этди.

2023-йил бевосита асосий жамоада, катта мураббий сифатида, ишлашни бошлаган ва ўша даврда бош мураббий бўлган хорижлик ҳамда маҳаллий мутахассисларга яқиндан ёрдам берган.

2024-йилда жамоа қийин вазиятда қолган бир паллада, айнан Илёс Қурбоновга ишонч билдирилди ҳамда унинг бошчилигида жамоа Суперлигада мавсум охирида кичик мўъжиза яратиб, жон сақлаб қолишни уддалади.

Бундан ташқари Қурбонов Тожикистоннинг "Истарвшан" клубида ҳам бош мураббий сифатида ишлашга улгурган. ПРО-Лигада биринчи давра давомида Илҳом Мўминжонов штабига қўшилиб, жамоада фаолият юритиб келаётганди.

Ўз навбатида, Илёс Қурбоновга жамоадаги янги рольда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз», — деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг