locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илҳом Мўминжонов: Сен урмасанг, сенига уришади

Ўйиндан кейин "Металлург" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илҳом Мўминжонов: Сен урмасанг, сенига уришади
photo: Metallurg FK

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Металлург - Қўқон-1912 баҳси бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейин "Металлург" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб берди.

"Ассалому алайкум. "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди.

Биринчи бўлимда хавфли вазиятларимиз кўп бўлди, голли вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Футболда сен урмасанг сенига уришади деган гап бор. Бугун ҳам шундай бўлди. Кейин дарвозабонимизнинг қўпол хатосидан кейин гол ўтказиб юбордик. "Қўқон-1912"нинг тажрибали футболчилари бу хатони кечирмади. 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйдик, лекин футболчиларимизга раҳмат айтаман. Улар бор кучи билан ҳаракат қилишди.

Энди ПРО-Лига баҳсларига тайёргарлик кўрамиз. Ўйинни таҳлил қилиб олдинда кутиб турган 3 та муҳим баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Кубок баҳсларида камроқ ўйин амалийотига эга бўлаётган йигитларга имконият бердик. Менимча улар ўзларини яхши томондан кўрсатиб, асосий таркибга ҳам киришди деб ўйлайман, чунки кейинги турга тайёргарлик кўриш учун 10 кун вақтимиз бор"

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг