locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илҳом Мўминжонов: «Рақиб жамоани бир очко билан табриклайман»

"Металлург" Бекободда дуранг қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илҳом Мўминжонов: «Рақиб жамоани бир очко билан табриклайман»
Фото: Металлург ПФК

PRO-Лига 2-тури доирасида "Металлург" — Республика ФА учрашуви бўлиб ўтди.

Иккита гол бекор қилинган, яна кўплаб имкониятлар кўкка совурилган баҳс дуранг билан якуниланди.

Учрашувдан кейин жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтарди.

"Бугунги ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, 2 очкони қўлдан бой бердик. 2-тур, ўз майдонимиздаги очилиш баҳсида ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бир қанча хавфли вазиятлардан фойдалана олмадик, ярим ҳимоячиларимиз керакли нуқтадан урадиган паллада пас ўйнашди. Рақиб жамоани бир очко билан табриклайман. Ҳаёт тўхтаб қолмайди. Чемпионат энди бошланди. Буёғига янада астойдил ишлаймиз. Мақсадимиз битта — Суперлигага чиқиш. Раҳбарият олдимизга фақат шу вазифани қўйган. Кейинги рақиб — ТерДУ. Бу рақибга қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бошқа йўлимиз йўқ".

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг