Илҳом Мўминжонов: «Ҳозир асосий эътиборимиз «Яйпан» билан ўйинга қаратилган»
"Металлург" жамоаси "A" гуруҳида ОКМК, "Арал" ҳамда "Қўқон-1912" клублари билан беллашадиган бўлди.
Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов қуръа якунлари бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ассалому алайкум. Ростини айтаман, ҳозир бор эътиборим чемпионатда. Апрел ойида 25 кун ичида 6 та ўйин кутиб турибди — 2 таси сафарда, 4 таси уйда. Машғулотдан аввал кубок қуръасини кузатдик. Икки ўйинни ўз майдонимизда ўтказамиз, биринчи ўйинимиз сафарда экан. Кубок ўйинларига келадиган бўлсак, май ойида бўлиб ўтади. Кубокнинг 2 та ўйинини ўз майдонимизда ўтказишимиз қандайдир мотивация бериши табиий. Суперлигaнинг икки вакили, ОКМК ва Қўқон ("Қўқон-1912") жамоаларига қарши ва "Арал" жамоаси билан ўйнаймиз, ПРО Лига жамоаси.
Барибир ҳозир мураббийлар штаби ҳам, футболчилар ҳам фақатгина чемпионатни ўйлаяпмиз. Таъкидлаб ўтганимдек, 1 ойда биз 6 та ўйин ўтказамиз. Ҳозир биринчи навбатда хаёлимизни фақат "Яйпан" билан сафаридаги ўйинга қаратганмиз".