locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илҳом Мўминжонов: Майдон ёки бошқа бирорта фактoрни баҳона қилмоқчи эмасман

PRO-Лига 7-тури доирасида ҚМУ "Жайҳун" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илҳом Мўминжонов: Майдон ёки бошқа бирорта фактoрни баҳона қилмоқчи эмасман
photo: Metallurg FK

PRO-Лига 7-тури доирасида ҚМУ "Жайҳун" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

"Рақибни ғалаба билан табриклайман. Бугун "Жайҳун" ғалабага ҳақли ўйин намойиш этди. Бизнинг ўйинимиз эса чиқмади. 11 метрлик зарбани ҳам голга айлантира олмадик. Жамоамиз тажрибали футболчилардан иборат, уриламаган пеналти қаттиқ таъсир қилди шекилли, руҳан бўшашиб қолдик. Кейин хатоларга йўл қўйдик, айнан улар сабабли гол ўтказиб юбордик.

Футболни алдаб бўлмайди. Рақибда хоҳиш жуда юқори даражада эди. Шу сабабли майдонни ёки бошқа бирорта фактoрни баҳона қилмоқчи эмасман.

PRO-Лигада мана шундай баҳсларни ютиб Суперлигага чиқиш керак. Вазириятлар бўлди, лекин тўп дарвозага киришни хоҳламади. Бугун бизнинг кун эмас экан.

Уйга қайтгач, ўйинни яхшилаб таҳлил қиламиз. Олдинда бизни кубок баҳслари кутиб турибди"

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг