locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илҳом Мўминжонов: «Қийин ғалабани қўлга киритдик»

“Металлург” мавсумни ғалаба билан бошлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илҳом Мўминжонов: «Қийин ғалабани қўлга киритдик»
Фото: Металлург ПФК

PRO-Лига янги мавсуми 1-тури доирасида “Металлург” сафарда “Яйпан”га қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган баҳсда бекоободликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

"PRO-Лига бошлангани билан барча иштирокчиларни ва мураббийларни табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи тур ҳар доим қийин ўтади. Бўлим бошида гол ўтказиб юбордик, кейин вазиятни тенглаштирдик. “Яйпан” жамоаси уйда яхши ҳаракат қилишини билардик. Ушбу учрашувга тайёргарлик кўриш жараёнида рақибни таҳлил қилганимизда "Яйпан" қандай футбол намоён этишини кўриб чиққан эдик. Қийин ғалабани қўлга киритдик. 60-дақиқадан кейин ҳам толиқиб қолмаслигимизни намоён этдик ва гол уриб, ғалабани қўлга киритдик ҳамда футболчиларни табриклайман. “Яйпан” жамоасига эса кейинги ўйинларда омад тилайман.

Биринчи бўлимдаги вазиятда пеналти бор эди. Ўша вазиятни ҳакамлар кўриб чиқишини хоҳлардим.

Легионерларимиздан Бубаня ва Ёчич бугун яхши ўйин кўрсатди. Ана Ёчич ғалаба голини урди. Армин ҳали оптимал спорт формасида эмас, шу сабабли уни захирага олдик. Бразилиялик ҳужумчимиз Максвел да Силва ҳам мослашиш жараёнини бошдан ўтказмоқда. Апрель ойидаёқ ўйинларимиз кўп ва легионерлар ҳам ўйиндан ўйинга кучайиб боради.

"Металлург" мақсад сари давом этади. Пролигада осон ўйин бўлмайди, ҳар бир баҳсда кураш кечади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг