Илҳом Мўминжонов: «Хатолар устида ишлаб, кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз керак»
PRO-Лига 6-тури доирасида "Металлург" - "Олимпик Мобиуз" (1:1) учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин якунлангач, мезбонлар устози журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
“Қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. "Олимпик Мобиуз" бир неча мавсумдан буён шаклланиб келаётган яхши жамоа. Ғалаба учун майдонга тушгандик, аммо сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик — бу футбол.
Йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Онлайн жадвалда 14 очко билан пешқадамликни сақлаб турибмиз. Бугунги ўйиндаги хатолар устида ишлаб, кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз керак. Сафарда “Жайҳун” клуби билан ўйнаймиз.
Максвел жароҳат орттириб олди. Шу боис уни қайта алмаштиришга тўғри келди.
Умуман олганда, шогирдларимнинг ҳаракатидан мамнунман. Аввал айтганимдек, асосий мақсад — Суперлига йўлланмаси. Шундай бўлса-да, кубок баҳсларида ҳам қайси босқич учрашуви бўлмасин, майдонга ғалаба учун тушамиз", — деди мутахассис.