locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илҳом Мўминжонов: Футболчиларнинг майдондаги ҳаракатлари турдан-турга биз истаган футболга яқинлашмоқда

PRO-лига 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" ФЖ – "Металлург" баҳсидан (0:5) кейин меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илҳом Мўминжонов: Футболчиларнинг майдондаги ҳаракатлари турдан-турга биз истаган футболга яқинлашмоқда
photo: Metallurg FK

PRO-лига 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" ФЖ – "Металлург" баҳсидан (0:5) кейин меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги ғалаба билан мухлисларимизни, футболчиларни ва клубимиз раҳбариятини табриклайман. Секин-аста вазифани бажариб ўз мақсадимиз сари интилаяпмиз. Энг қувонарлиси, футболчилар ўйиндан ўйинга қўшяпти. Жамоамиз бора-бора биз мураббийлар хоҳлаган футболни намоён этмоқда.

Футболда ўзи кетма-кет уч-тўртта ўйинда ютуш осон эмас, бу футболчиларга руҳан таъсир қилади. Менимча, бугунги баҳс бошларида шу рол ўйнади. Оддий мисол "Шўртан"ни олайлик, аввалги турда қийин рақибни мағлубиятга учратганди, бироқ бу турда "Яйпан" билан дуранг ўйнади. "Шўртан" яхши жамоа, лекин негадир кеча ўйини чикмади.

Яширмайман, клубимизда босим анча юқори. Раҳбарият талаби катта. Буни билиб туриб жамоани қабул қилиб олганман. Биз мураббийлар ўн ойлик мусобақани стрессда ўтказамиз. Ўз вақтида "Нефтчи"да ҳам шундай бўлганди ва бу менга ёқади, бунга тайёрман. Иккинчи даврада таркибни янада кучайтиришни ният қилганмиз".

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг