Илҳом Мўминжонов: Ҳаёт тўхтаб қолмайди
PRO-Лига 2-тури доирасида "Металлург" — Республика ФА учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувдан кейин жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтарди.
“Бугунги ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, 2 очкони қўлдан бой бердик. 2-тур, ўз майдонимиздаги очилиш баҳсида ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бир қанча хавфли вазиятлардан фойдалана олмадик, ярим ҳимоячиларимиз керакли нуқтадан урадиган паллада пас ўйнашди. Рақиб жамоани бир очко билан табриклайман. Ҳаёт тўхтаб қолмайди. Чемпионат энди бошланди. Буёғига янада астойдил ишлаймиз. Мақсадимиз битта — Суперлигага чиқиш. Раҳбарият олдимизга фақат шу вазифани қўйган. Кейинги рақиб — TerDu. Бу рақибга қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бошқа йўлимиз йўқ”, - деди мутахассис.