locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илҳом Мўминжонов: «Айниан “Арал” жамоасини мағлубиятга учратишимиз муҳим эди»

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 2-турида “Металлург” ўз майдонида “Арал” жамоасини мағлубиятга учратди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илҳом Мўминжонов: «Айниан “Арал” жамоасини мағлубиятга учратишимиз муҳим эди»
photo: Metallurg FK

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқич 2-турида “Металлург” ўз майдонида “Арал” жамоасини мағлубиятга учратди.

Ўйиндан кейин мезбонлар устози журналистлар саволларига жавоб берди.

«Ғалаба билан шогирдларимизни табриклайман. Чиройли ўйин кўрсатишди.

Йигитлар яхши билишади, “Арал” жамоаси ПРО-Лигада тўғридан-тўғри рақобатчимиз ҳисобланади. Кубок бўлса ҳам бу рақибни мағлуб этишимиз керак эди. Бу борада футболчилар билан гаплашгандик. Йигитлар вазифани уддалашди, 3 очко қўлга киритилди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Аввал ҳам айтгандим, асосий вазифамиз Суперлигага чиқиш. Шундай бўлса-да, ҳар бир мураббий, ҳар бир футболчи ютқазишни истамайди. Максимал даражада ҳаракат қиляпмиз. Кубокда ўйин амалиёти камроқ бўлган футболчиларга имконият берамиз. Гап йўқ, чунки улар асосий таркиб вакилларига айланишмоқда, дея оламан. Олдинда энди “Қўқон-1912” билан ўйнаймиз, кейин биринчи даврадаги 3 та ўйинимизни якунлаб қўямиз.

“Қўқон-1912” жамоасининг “Арал” билан ўйинини кўриб чиқдик. Нуқусдаги майдонни биласизлар, у ерда бошқача ўйин кўрсатган. Шу сабабли охирги ўйинни кўриб (ОКМК билан), ўрганиб чиқамиз.

Моҳир Комилов ҳақида айтадиган гапим — респект. Оёқда ҳам, ўйинни ўқий олишда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Баракалла! Кичик хатолар бор, аммо уларни тўғрилаймиз. Бизда яна икки нафар посбонимиз бор — Суҳроб Султонов ва Дилрух Алиев. Кубокда барча киперларимизга ҳам имконият берамиз.

Йочич, Бубаня ва Тожидиновда жароҳат бор, яна уч нафар футболчимиз — Шораҳмедов, Ғофуров ва Мўйдиновга дам бергандик.

Айтганимдек, асосий вазифа ПРО-Лигада муваффақият қозониш. Аммо юзага келган вазият, имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда футболчиларнинг ўзи ҳам кейинги босқич учун астойдил ҳаракат қилишса ажаб эмас. Ҳозир 3 кундан сўнг, 4-кун ўйинимиз. Жиддий тайёргарлик қиламиз. Барибир рақиб Суперлига жамоаси ҳисобланади»

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг