locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди
Фото: Getty Images

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттиришга яқин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар тарқатмоқда.

"Галатасарой" Гюндоган борасида "Галатасарой" билан келишувга эришган. Унга кўра, германиялик футболчи истанбулликлар сафида йилига 5 миллион евро атрофида маош олиши мумкин.

Футболчи туркияликлар билан икки йиллик битим имзолаши кутилмоқда. Томонлар музокараларнинг сўнгги қисмини муҳокама қилмоқда.

Гюндоган Англия чемпионатининг жорий мавсумида ҳали “Манчестер Сити” сафида бирорта ҳам ўйинда ўйнамади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг