locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илк турдаги дуранг плей-офф эшиклари очилишига хизмат қилсинда

Шу лаҳзанинг ўзида қарши ҳужум ташкил этган терма жамоамиз ҳужумчиси Музаффар Аҳаджонов ҳам қулай вазиятга эга бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илк турдаги дуранг плей-офф эшиклари очилишига хизмат қилсинда
photo: UFF

Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари футзал бўйича Осиё кубоги–2026 мусобақаси C гуруҳи доирасидаги очилиш учрашувида голсиз дуранг қайд этишди — 0:0. Мазкур натижа Австралияни 6:2 ҳисобида мағлуб этган Осиёнинг тўрт карра чемпиони Япония терма жамоаси фойдасига ишлади. “Самурайлар” гуруҳда якка пешқадамга айланишди.

Қўшни давлатлар ўртасидаги баҳс жуда кескин бошланди. Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ тожикистонлик Идрис Ёров хавфли вазият яратди. У ҳимоячилар орасидан чаққонлик билан ўтиб, Ўзбекистон чемпионатидаги жамоадоши Шавкат Ибрагимов билан яккама-якка чиқиб борди. Бироқ зарба аниқ бўлмади — тўп тўғри дарвозабоннинг қўлига бориб тушди.

Шу лаҳзанинг ўзида қарши ҳужум ташкил этган терма жамоамиз ҳужумчиси Музаффар Аҳаджонов ҳам қулай вазиятга эга бўлди. Бу сафар Тожикистон терма жамоаси посбони Фируз Бекмуродов маҳорат кўрсатиб, жамоасини голдан қутқариб қолди.

Дастлабки дақиқаларда ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида бошланган бўлса-да, кейин Ўзбекистон терма жамоаси ташаббусни тўлиқ қўлга олди ва ҳудудий устунликка эришди. Бироқ ҳал қилувчи зарбаларда ҳужумчиларимизга омад етишмади. Аксарият вазиятларда эса Тожикистон терма жамоаси дарвозабони юқори савияда ҳаракат қилиб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.
Хусусан, Фируз Бекмуродов Илҳом Ҳамроев, Анас Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Музаффар Аҳаджоновнинг ниҳоятда хавфли зарбаларини бартараф этди.

Иккинчи бўлимда ҳам Бекмуродов кетма-кет иккита сейвни амалга оширди. Аввалига Тўлқиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини қайтарган бўлса, кейинги вазиятда Сунатулла Жўраевнинг стандартдан берган кучли зарбасини катта қийинчилик билан тўхтатди.

Учрашув сўнгида ҳар икки жамоа кўпроқ ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлашга эътибор қаратди. Натижада баҳс нурсиз дуранг билан якунланди. Умид қиламизки, бу дуранг ҳар иккала жамоага плей-офф эшикларининг очилишига хизмат қилади. Зеро футбол тилида айтиганда очко Африкада ҳам очко…

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг