locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илк бор ОФКнинг Элит ҳакамлар семинари Ўзбекистонда бўлиб ўтади

Мазкур нуфузли семинар Осиё футбол конфедерациясининг элит тоифадаги ҳакамлари учун ўтказиладиган энг муҳим ўқув тадбирларидан бири ҳисобланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илк бор ОФКнинг Элит ҳакамлар семинари Ўзбекистонда бўлиб ўтади
photo: UFA

3–7-август кунлари Миллий футбол марказида ОФКнинг Элит ҳакамлар семинари (Ғарб минтақаси) бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли семинар Осиё футбол конфедерациясининг элит тоифадаги ҳакамлари учун ўтказиладиган энг муҳим ўқув тадбирларидан бири ҳисобланади.

Семинарда ОФК Ҳакамлар департаменти вакиллари, Осиёнинг 92 нафар элит тоифадаги ҳаками, ОФКнинг тажрибали инструкторлари ҳамда ҳакамлар тайёрлаш йўналишидаги етакчи мутахассислар иштирок этади.

Беш кун давом этадиган семинар доирасида замонавий ҳакамлик талаблари, ўйин вазиятларини таҳлил қилиш, қарорлар қабул қилиш сифати, майдондаги бошқарув, жисмоний тайёргарлик ва VAR тизимига оид энг сўнгги йўриқномалар бўйича назарий ҳамда амалий машғулотлар ташкил этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон вакиллари — тажрибали инструктор Валентин Коваленко ва FIFA ҳаками Илгиз Танташев мазкур семинарнинг Шарқ минтақаси учун Японияда ташкил этиладиган босқичида ҳам фаолият олиб боради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг