locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илия Топурия Серхио Рамосни «Севилья»ни сотиб олгани билан табриклади

Аввалроқ испаниялик ҳимоячи андалусияликлар акциядорига айланганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFC'нинг енгил вазн тоифасидаги мағлубиятсиз чемпион, 29 ёшли Илия Топурия ўзининг яқин дўсти, Мадриднинг «Реал» клуби ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Серхио Рамосни «Севилья» клубини сотиб олгани билан табриклади.

«Биродар, сенинг қанчалик бахтли эканингни биламан. Сен билан фахрланаман. Сен мен учун доим кумир бўлиб қоласан», — деб ёзди Топурия ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Маълумот учун, Серхио Рамос «Севилья» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2005 йилда айнан шу клубдан «Реал»га ўтган эди. 2023 йил сентябрида ҳимоячи ўзининг қадрдон жамоасига қайтиб, 2023/2024 йилги мавсумни у ерда ўтказди. 2026 йил бошидан буён 40 ёшли футболчи эркин агент мақомида бўлиб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг